Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов клублар ўртасида жаҳон чемпионатига таклиф қилинди

Дата: 15:49, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов клублар ўртасида жаҳон чемпионатига таклиф қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида маълум қилинишича, биринчилик 8-18 декабр орасида бўлиб ўтади.

Бу сафар Эрматов ҳакамнинг видеотакрорлар бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Чемпионатга ҳар бир қитъадан биттадан ҳакам чақирилган. Осиё футбол конфедерацияси номидан баҳрайнлик ФИФА ҳаками Наваф Шукралла иштирок этади.

Бу ерда баҳсли ўринларда ҳакамларга ёрдам берувчи замонавий технологиялар синовдан ўтказилади. Шу орқали ёрдамчилар ҳакамларга зарур ҳолларда видеотакрорлардан фойдаланган ҳолда кўмак берадилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: