Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов Мексика-Хорватия ўйинини бошқаради
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – ФИФА футбол бўйича Бразилиядаги 2014 йилги жаҳон чемпионати “А” ва “В” гуруҳларидаги якунловчи ўйинларга ҳакамлар номларини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ЖЧ-2014 баҳслари 3-туридан ўрин олган Мексика-Хорватия учрашувида ишлайди”, - дейилади ФИФА хабарида.
Ушбу ўйинда Мексикани дуранг қониқтирсада, Хорватияга фақат ғалаба керак.
Илгари Мексика ва Хорватия термалари икки маротаба учрашганлар. 1992 ва 1999 йилларда жамоалар ўртоқлик учрашувларида ўйнаганлар. Ҳар икки ўйинда болқонликлар ғалаба қозонганлар - 2:1 и 3:0. 2002 йилда эса жамоалар жаҳон биринчилигининг гуруҳ босқичида учрашишган. Унда мексикаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганлар.
Эслатиб ўтамиз, Эрматов ЖЧ-2014да бунгача гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги Швейцария – Эквадор (2:1) ўйинида ҳакамлик қилиб, юқори баҳоларни олган эди.