Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ОФК Чемпионлар лигасининг чорак финали ўйинларига хизмат қилади
Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бригадаси ОЧЛ-2014 чорак финал дастлабки ўйини доирасидаги “Ал-Ҳилол” – “Ал-Саад” учрашувини бошқариб боришади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугун кечқурун Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефериси – Владислав Цейтлин эса мазкур учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.