Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Осиё чемпионлар лигасининг бешинчи тури ўйинларини бошқаради

Дата: 11:43, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Бугун Валентин Коваленко бошлиқ ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Осиё чемпионлар лигасининг бешинчи тури ўйинларига хизмат кўрсатади. Ўйинда “Бейджин Гуоан” (Хитой) ва “Брисбен Роар” (Австралия) клублари учрашадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Коваленкога қанотларда ҳакамлар Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмоновлар ёрдам берадилар. Ўйиннинг заҳира ҳаками – Шерзод Қосимов”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

“Бейджин Гуоан” клуби ҳозирда “G” гуруҳида тўрт ўйинда 10 очко билан етакчилик қилмоқда. Ўз навбатида, “Брисбен Роар” 4 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: