Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси “Suzuki Cup-2014”нинг финал ўйинига ҳизмат кўрсатди

Дата: 17:56, 19-12-2014.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси (ёрдамчилар Маъмур Саидқосимов ва Жаҳонгир Саиловлар) Таиланд ва Малайзия терма жамоалари ўртасида кечган Шарқий Осиё Кубоги («Suzuki Cup-2014») финали дастлабки учрашувини бошқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, 17 декабр куни Банкок шаҳрида (Таиланд) ўтказилган ўйинда майдон эгалари Малайзия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Малайзия ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 20 декабр куни бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: