Ўзбекистонлик ҳакамлар футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўйинларига хизмат кўрсатади
Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигигидаги ҳакамлар бригадаси шу йилнинг 6-20 сентябр кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё Чемпионати (ОЧ) финал босқичида ҳакамлик қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Осиё Чемпионати баҳслари доирасида Коваленкога қанотларда ФИФА лайнсменлари Рафаел Илёсов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон термаси ҳам ушбу турнирда ўз мавқеини ҳимоя қилади. 6-20 сентябр кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичида 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар иштирок этадилар. Яқиндан бери жамоанинг бош мураббийси Александр Мочиновдир”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.


