Ўзбекистонлик ҳакамлар ва уларнинг қанот ҳакамлари Туркияда ўқув машқ йиғинини ўтказадилар

Дата: 09:50, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ҳакамлар ва уларнинг қанот ҳакамлари (лайнсменлари) туркияда ўқув-машқ йиғинини ўтказадилар. Ушбу йиғин жорий йилнинг 3-11 феврал кунлари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) маълумотларига кўра, яқинда жисмоний тайёргарлик ва назарий билимлар бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган олий лига ҳакамлари Туркияга жўнаб кетдилар. Бу ерда улар ўқув-машқ йиғини доирасида ўртоқлик учрашувлари ва назорат ўйинларига хизмат кўрсатиш бўйича амалий имтиҳондан ўтадилар.

10 бош ҳакам ва 17 қанот ҳакамларидан иборат ўзбек делегациясига ЎФФ Ҳакамлик ва назорат департаменти бошлиғи Наиль Лутфулин бошчилик қилмоқда.

Ҳакамлар рўйхатига Равшан Эрматов, Владислав Цейтлин, Олим Толибжонов, Ҳасан Рўзиев, Тимур Тўхтасинов, Рустам Бобомуродов, Бахтиёр Номозов, Азиз Асимов, Дмитрий Пислегин, Мурод Муҳамедовлар кирган бўлса, қанот ҳакамлари орасида Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Маъмур Саидқосимов, Владлен Лушин, Ҳусниддин Шодмонов, Алишер Усмонов, Тимур Гайнулин, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Равиль Шояхметов, Бобур Қодиров, Абдураҳмон Қўлдошев, Олимжон Абдувасилов, Тимур Ғаниев, Санжар Шоюсупов, Акбар Пўлатов, Расулжон Фозиловлар бор.

Қайд этиш зарурки, ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев (лайнсменлар – Андрей Цапенко ва Руслан Серазетдиновлар) бригадаси Туркия йиғинида қатнаша олмайди. Бу уларнинг ОФК Кубоги ўйинига тайинланганлиги билан боғлиқ. Яна бир ФИФА рефериси – Валентин Коваленко йиғинга кейинроқ қўшилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: