Ўзбекистонлик атлетлар Бокуда уч медални қўлга киритдилар

Дата: 09:49, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш спортчилар Бокуда (Озарбайжон) кадетлар орасида эркин ва грек-рим кураши бўйича бўлиб ўтган анъанавий халқаро турнирда икки олтин ва бир бронза медалларни қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Спорт кураши ассоциациясидан хабар қилишларича, Рустам Жўраев эркин кураш бўйича мусобақаларда 46 кггача бўлган вазн тоифасида шоҳсупанинг олий поғонасига кўтарилди. Ҳал қилувчи олишувда у Қозоғистонлик Роҳат Қалжонни енгди.

Ҳасан Раҳимов 100 кггача вазн тоифасида финалда эронлик Амир Ризо Фаттоҳий устидан ғалаба қилиб, олтин медални, Ҳусан Раҳимов эса 85 кггача вазн тоифасида учинчи ўринни олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: