Ўзбекистонлик автоташувчиларга 30 кунлик визасиз режим жорий этилди

Дата: 14:39, 15-05-2019.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон автомобил ташувчиларига 30 кунлик визасиз режим жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон президентининг Туркияга ташрифи чоғида 2017 йил 25 октабрдаги имзоланган Йўловчилар ва юкларни халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, тегишли қарор 9 май куни Туркия президенти томонидан имзоланди ва 2019 йил 10 майдан кучга кирди.

Сурат манбаи: uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: