Ўзбекистонлик аёл боласини Петербург паркида қолдириб кетди

Дата: 17:12, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик аёл боласини Петербург паркида қолдириб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фонтанка.ру” маълумотига кўра, Петербург полицияси яқинда Пулкова паркида кечаси топилган 10 ойлик бола онасининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

Маълум бўлишича, деярли бир кундан кейин аёл шифокорлар қўлида бўлган боласини эслаб қолган. 29 январда, тартиб посбонлари кечга бориб видеокузатув камералари ёзувларини кўришни тугаллашаётган пайтда топилган чақалоқнинг онаси ўзи полицияга болани қидириш натижаларини сўраб кириб келган.

Аёл якшанба куни маст бўлгани ва ўғли билан паркка айланишга боргани, сўнгра коляскани унутиб, кетиб қолгани маълум бўлди. Эртасига уйғонгач у бола йўқлигини бирданига пайқамаган. Фақат кечга бориб хотираси қисман тикланган. Соат 19.00ларда у Москва проспектидаги ППХ наряди ёнига келиб, болани қидириб-қидирмаётганликларини сўраган.

Москва тумани полициясида унга болани унга ҳеч ким бермаслиги, ўзига нисбатан эса “Ҳавфда қолдириш” моддаси бўйича жиноят иши очилишини маълум қилишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: