Ўзбекистонлик аёл Тожикистон фойдасига жосуслик учун 10,5 йилга қамалди

Дата: 15:12, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик аёл Тожикистон фойдасига жосуслик учун 10,5 йилга қамалди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Ўзбекистон ҳарбий суди Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳарчасида яшовчи 36 ёшли Алена Кимни Тожикистон фойдасига жосусликда айбдор деб топиб, 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилди”, - деб хабар беради Радио Озодлик.

Адвокат Надежда Пакнинг сўзларига кўра, унинг мижози судда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 157 моддаси (Давлатга хоинлик) кўзда тутган жиноятни қилишда айбдор деб топилган. Ҳукм 2017 йил 22 июлдан кучга кирган.

Алена Кимнинг қариндошлари маълумотига кўра, суд жараёни давлат сирига тааллуқли бўлгани сабаб, Кимнинг адвокат ва қариндошлари ҳалигача ҳукм нусхасини олмаганлар.

Ҳукм қилинган аёлнинг судда қатнашган қариндошларининг айтишича, А.Ким жосуслик, бошқа давлат вакилига давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни бериш, ўз давлатига нисбатан душманлик ҳаракатини содир қилиш ва давлатга зиён етказиш кабиларда айбланган.

Аленанинг катта опаси Ким Виктория Султанмурадова Аленани фақат у бир қанча вақт давомида Тожикистонда бўлгани учун айблашганини хабар қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, аёл фуқаролиги бўлмаган дугонаси Зуля Ҳалимова билан бирга Тожикистон га пул ишлашга кетган. Қизлар 2004-2005 йилларда Хўжанд шаҳридаги “Очил” ресторанида официантка бўлиб ишлашган.

Аленанинг қўшни республикада бўлгани Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида шубҳа уйғотган, дейди адвокат.

Қайд этиш зарурки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистонда ўнлаб фуқаролар қўшни давлат фойдасига жосуслик учун қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.

2013 йил мартда Сурхандарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аёлни қўлга олиб, уларга нисбатан Тожикистон фойдасига жосуслик айбини қўйди.

“Ёшлар” ўзбек ТВ-каналининг “Жиноят ва Жазо” дасутрида берилган хабарга кўра, қўлга олинган аёллар Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятида жойлашган муҳим объектлар, ҳарбий қисмлар, чегара постлари ҳақида, у ерда хизмат қилаётган ходимларнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида маълумотлар йиғиши зарур бўлган.

Ўз навбатида, тожик ҳукумати ўзининг бир неча фуқаросини Ўзбекистон фойдасига жосусликда айблаб, қамоқ жазоларига ҳукм қилди.

“Бир неча йил олдин Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди “Востокредмет” корхонасининг бир неча юқори лавозимдаги ходимларини Ўзбекистон фойдасига жосусликда айбдор деб топган эди”, - дея таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: