Ўзбекистонлик аёл янги туғилган чақалоғини $100 эвазига сотмоқчи бўлди

Дата: 15:07, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари янги туғилган чақалоғини 750 минг сўм ($100 “қора бозор” курси бўйича) эвазига сотмоқчи бўлган Сурхондарё вилоятида яшовчи “Ю.Э.” исмли аёлни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган “М.А.” исмли аёл ички ишлар бўлимига ушбу туманда яшовчи “Ю.Э.” исмли аёл янги туғилган 2 кунлик фарзандини 750 минг сўм эвазига сотмоқчи бўлгани ҳақида ариза билан мурожаат қилди”, - деб таъкидланади Ўзбекистон ИИВ хабарида.

Ушбу ариза асосида ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида “Ю.Э.” болани сотмоқчи бўлган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддаси 3-қисми (Одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: