Ўзбекистонлик биология ўқитувчилари энг яхши топшириқ учун беллашишлари мумкин
Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 30 июнга қадар Ўзбекистонлик умумтаълим мактаблари ва коллежларининг биология ўқитувчилари “Нуратов, Жанубий-Шарқий Қизилқум ва Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги ҳайвонот дунёси” маълумотлар базасига асосланган топшириқларни тайёрлаш бўйича конкурсда қатнашишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлари базаси Глобаль экологик жамғарманинг Кичик грантлар дастури лойиҳаси доирасида тайёрланган бўлиб, лойиҳа Нуратов (Жиззаҳ вилоятининг Фориш тумани) тоғларида экотуризмни ривожлантиришга йўналтирилган.
Лойиҳадан хабар беришларича, маълумотлар базаси Ўзбекистонлик олимлар томонидан яратилган ва ўзида ушбу ҳудаддаги ҳайвонларнинг турлари ҳақидаги бутун ахборотларни, уларнинг суратларини ҳамда табиий шароитда ёзилган видео ва овозли ёзувларини жамлаган.


