Ўзбекистонлик бодибилдер Ҳиндистондаги турнирда ғалаба қозонди
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили Ҳамза Примов Ҳиндистонда бодибилдерлар ўртасида ўтказилган турнирда ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хабар берилишича, унда ғалаба учун Ҳ.Примов таниқли Arnold strong man турнирида қатнашиш имконини берувчи профессионал картани қўлга киритди.
Бодибилдинг уюшмаси маълумотларига кўра, спортчининг ўзи мазкур ғалаба улкан саъй-ҳаракат ва жиддий тайёргарлик ҳисобига эришилганини қайд этди.