Ўзбекистонлик бодибилдинг бўйича Arnold Classic-2018 турнирида ҳаваскорлар орасида мутлоқ чемпион бўлди

Дата: 14:05, 06-03-2018.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Михаил Волынкин ҳаваскорлар орасида бодибилдинг бўйича Arnold Classic-2018 турнирида олтин медални қўлга киритиб, мутлоқ чемпион бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Лола Каримова-Тиллаева Фэйсбукдаги саҳифасида ёзди.

Ўзбекистонлик спортчи мазкур ғалабаси орқали Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари ичида бодибилдинг бўйича профессионал карта қўлга киритган илк атлет бўлди ва бодибилдинг бўйича профессиональ картани олди.

Эслатиб ўтамизки, 1988 йилда Арнольд Шварценеггер бодибилдинг бўйича Arnold Classic мусобақасига асос солди. У ҳар йили Огайо штатининг Колумбус шаҳрида феврал ойи охирида ўтказилиб келинади.

Конкурс бодибилдерлар орасида катта нуфузга эга бўлиб, “Мистер Олимпия” чемпионатига тенглаштирилади.

Сурат манбаи: https://fotostrana.ru/user/68595091/albums/

Янгилик билан ўртоқлашиш: