Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев Окендони WBA версияси бўйича “доимий” жаҳон чемпиони номи учун жангда енгди

Дата: 16:54, 07-07-2014.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев Пуэрто-Риколик боксчи Фреса Окендони WBA версияси бўйича “доимий” жаҳон чемпиони номи учун жангда енгди, деб хабар беради РИА Новости.

Якшанба куни Грозний шаҳридаги “Ахмат-Арена”да бўлиб ўтган 12 раундлик жангда Чагаев очколар бўйича ғалаба қилди. Ҳакамлар ўзбекистонлик боксчига 114-114, 115-113, 115-113 ҳисобида устунликни бердилар.
Чагаев жами профессионал рингда 33 жанг ўтказиб, шундан 20тасида нокаут билан ғалаба қилган ҳамда битта дурангга эришиб, икки мағлубиятга учраган. Окендо ҳисобида эса 37 ғалаба (24тасида муддатидан олдин) ва саккиз мағлубият (иккитасида нокаут билан) бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: