Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев россиялик рэпер Тимати ҳамроҳлигида жангга чиқади
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ - WBA версияси бўйича оғир вазндаги амалдаги жаҳон чемпиони Руслан Чагаев (33-2-1, 20 KO) Франческо Пьянето (31-1-1, 17 KO) билан жангга россиялик хип-хоп ижрочи Тимати ҳамроҳлигида жангга чиқади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистонлик боксчи учун бу ўтган йили олган мақомини биринчи марта ҳимоя қилишдир.
Эслатиб ўтамизки, Чагаев ва Пьянета 11 июлда Магдебургда (Германия) беллашади.
Бундан роса бир йил ва 1 кун олдин, 2014 йилнинг 6 июлида 35-ёшли Руслан Чагаев Чеченистонда 41-ёшли америкалик Фреса Окендога қарши рингга тушиб, очколар бўйича уни енгган ҳолда, WBA версияси бўйича оғир вазндаги амалдаги жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.
“Евроспорт” хабарига кўра, танаффусларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Чагаев бурчагида бўлиб, унда кўрсатмалар бериб турган.
Бундан ташқари, рэпер Тимати Рамзан Қодиров билан ҳам дўстона муносабатда. Хусусан, Чеченистон раҳбари 2014 йил ноябрда Тимати ва хонанда Дима Билан ўртасидаги жанжалда ҳам Тимати ёнини олган эди.