Ўзбекистонлик дастурчи корхонани бошқариш учун “1Uz tizimi” мажмуини таклиф қилди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Optimal system” кўппрофилли хусусий корхонасининг дастурчиси Шуҳрат Худойбердиев корхонани бошқариш ва назорат қилиш учун “1Uz tizimi” мажмуини таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, дастур филиаллар ёки шўъба корхоналардан иборат бўлган ташкилотларда иш фаолияти бошқариш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва бухгалтерия ҳисоб-китоб ишларини юритишга мўлжалланган.
Дастурнинг функционал имкониятлари орасида ташкилот ва унинг филиалларида, шўъба корхоналарида шартномалар ҳисоби, меъёр ва меъёрни белгилаш, таъминганлик ҳисоби, касса муомилалари ҳисоби, банк муомилалари ҳисоби, товарлар, материаллар, асосий воситалар ҳисоб-китоби ва ҳоказолар, ҳамда бухгалтерия ҳисобидаги бирламчи ҳужжатлардан бошлаб, тугалланмаган баланс ва тугалланган балансгача бўлган жараёнларни, бошқаришни, назоратни ва таҳлил қилиш кабилар бор.