Ўзбекистонлик Дмитрий Шокин таэквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Дата: 22:05, 20-04-2016.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг етакчи таэквондочиси Дмитрий Шокин таэквондо бўйича Манилада (Филиппин) ўтаётган 2016 йилги Осиё чемпионатининг биринчи кунида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, амалдаги жаҳон чемпиони Д. Шокин 87 кг ортиқ вазн тоифасида иштирок этди.

Ғалаба учун унга фақат бир жанг етарли бўлди. Юқоридаги вазн тоифасида у спортчилар оз бўлгани сабаб мусобақалар бирданига чорак финалдан бошланди. Ўзбек спортчисининг рейтинги юқорилиги сабаб у илк босқични ўтказиб юборди.

Яримфиналда Шокиннинг рақиби маълум сабабга кўра жангга чиқмади ва у финалга ўтди. Финалда у Роберт Кристоферга қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонди (7:3).

Ўзбекистоннинг яна бир вакили Жасур Бойқўзиев (-87 кг) бронза медали соҳиби бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: