Ўзбекистонлик дунёнинг энг яхши каратэчиси унвонини олди
Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Жаҳон Карате Федерацияси ўзбекистонлик каратэчи Садриддин Сайматовни Grand Winner 2017 мукофоти билан тақдирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
sports.uz маълумотига кўра, 8-10 сентябрда Галл немис шаҳрида Karate1 2017 Премьер-лигасининг якуний босқич бўлиб ўтган. Париж, Роттердам, Дубай, Работдаги турнирлардан сўнг Жаҳон Карате Федерацияси (WKF) тоифалар бўйича энг яхши спортчиларни маълум қилди. Уларнинг ҳар бири Grand Winner 2017 унвонини олди.
Сайматов 20 йил ёшида Премьер Лиганинг (Париж, Роттердам ва Дубай) беш олтин медалидан учтасини қўлга киритди, Ислом бирдамлик ўйинларида (Боку) “олтин” ва Осиё чемпионатининг (Остона) “кумуш” совринини олди. Спортчи Karate1нинг беш босқичларида иштирок этди ва 2700 рейтинг баллари тўплади.
Жаҳон Карате федерацияси томонидан таъсис этилган Grand Winner соврини йил давомида энг нуфузли турнир бўлган 1-Премьер лигада энг яхши натижаларни кўрсатган спортчиларга насиб қилади.