Ўзбекистонлик дзюдочи Тбилисида “олтин” совринни қўлга киритди
Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик дзюдочи Ғиёсжон Бобоев Тбилисида бўлиб ўтган Гран-при-2017 турнирида 73 кг вазн тоифасида “олтин” совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Дзюдо федерацияси маълумотига кўра, ўзбек термаси сафида 13 дзюдочи иштирок этди.
Биринчи учрашувда ўзбекистонлик дзюдочи вазари баҳоси билан эронлик Бериманлоуни енгди, шундан сўнг голландиялик Ван Т Вестендега қарши тушиб, учинчи дақиқада иппон услубида мусобақа яримфиналига чиқди.
Финалга чиқиш учрашувида Бобоев канадалик дзюдочи, 2016 йилги Панамерика чемпиони Артур Маргелидонни мағлуб қилди.
Финал баҳсида ўзбекистонлик дзюдочи Абу Дабидаги 2016 йилги Катта дубулға ғолиби швециялик Томми Масиасга қарши тушди. Тўрт дақиқа давом этган кураш вазари баҳоси билан Ғиёсжон фойдасига ҳал бўлди.
Тбилиси Гран-присида дунёнинг жами 36 мамлакатидан 251 спортчи қатнашди.