Ўзбекистонлик енгил атлетикачи қиз яна бир олимпиа меъёрини бажарди

Дата: 17:39, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистонлик енгил атлетикачи қиз Нигина Шарипова 100 метрга югуришда олимпиа меъёрини бажарди. Ушбу натижа енгил атлетика бўйича Қозоғистон Республикаси Очиқ кубогида қўлга киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитасидан маълум қилишларича. Шарипова Ўзбекистоннинг енгил атлетика бўйича меъёрни бажарган тўққизинчи спортчиси бўлди.

Нигина бошланғич югуришдаёқ меъёрни бажаришига бир баҳя қолди ва 11.35 натижа билан в финалга чиқди, бу ерда эса 11.31 натижа кўрсатди (меъёр талаби – 11.32).

Янгилик билан ўртоқлашиш: