Ўзбекистонлик енгил атлетикачи қиз Юлия Тарасова Латвиядаги турнирда ғалаба қилди

Дата: 17:51, 30-05-2016.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон термаси аъзоси Юлия Тарасова 28 майда Латвияда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларнинг ғолибаси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Енгил атлетика федерациясидан маълум қилишларича, спортчи қиз олисликка сакрашда 6.17 метр натижа билан биринчи бўлди.

Енгил атлетика бўйича Liepājas Kausi халқаро мусобақалари латвиянинг Лиепая шаҳрида бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: