Ўзбекистонлик енгил атлетикачи олимпиа ўйинларига йўлланма олди

Дата: 09:54, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон термасининг аъзоси Суҳроб Хўжаев Алматида (Қозоғистон) бўлиб ўтган мусобақаларда тўқмоқ отиш бўйича олимпиа меъёрини бажарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитасида хабар қилишларича, Суҳроб Хўжаев 78,22 м натижа кўрсатди. Ушбу натижа унга Рио-де-Жанейрода (Бразилия) ўтказиладиган 2016 йилги олимпиа ўйинларига йўлланма олишга имкон берди.

Эслатиб ўтамизки, ўзбекистонлик қатор бошқа спортчилар ҳам олимпиа лицензияларини қўлга киритганлар. Улар орасида енгил атлетикачи Светлана Радзивил ва марафон масофага югурувчи Ситора Ҳамидовалар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: