Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бригадаси ОФК чемпионлар лигаси яримфинал ўйинига хизмат кўрсатди

Дата: 14:38, 30-09-2015.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бригадаси ОФК чемпионлар лигаси яримфинал ўйинига хизмат кўрсатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Футбол федерациясига асосланган ҳолда.

Маълумотда айтилишича, Валентин Коваленко бошлиқ Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бригадаси 2015 йилги ОФК чемпионлар лигаси Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Аҳли” жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борган. Ушбу ўйин 29 сентябрда бўлиб ўтиб, 1:1 ҳисоби билан якунланган.

Валентин Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Ҳусниддин Шодмоновлар ёрдам беришгани ҳам айтилмоқда.

Бундан ташқари, тўртинчи ҳакам Шерзод Қосимов бўлган. Учрашув комиссари эса Абдулғофур Абдулҳамид (Мальдив ороллари), назоратчи Тамикава Тору (Япония) бўлганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: