Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари Уммон ва Эрон ўртасидаги ўйинга хизмат кўрсатади
Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Валентин Коваленко бошлик ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бригадаси 2018 йилги Жаҳон ва 2019 йилги Осиё чемпионати саралаш турнири доирасидаги Уммон ва Эрон ўртасидаги ўйинга хизмат кўрсатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтидаги маълумотга кўра, бош ҳакамга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Ушбу учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини эса Шерзод Қосимов бажаради.
Учрашув назоратчиси эса Бужсаим Али Муҳаммад (БАА), комиссари Аоки Катсуфуми (Япония) эканлиги ҳам айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамизки, Уммон-Эрон ўйини 8 октябрда Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтади.


