Ўзбекистонлик фигурачи Миша Ге Хитой Гран-присида қатнашади

Дата: 16:55, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонлик фигурачи Миша Ге Хитой Гран-приси Cup of Chinaда қатнашади. Ушбу мусобақа 6-8 ноябрда Пекинда бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида ҳамюртимиз Пекин ва Голливуд рақс академияларида хореографиядан дарс олди. Бундан ташқари Миша Ге ёзда ўз техникасини янада мукаммаллаштириш мақсадида тинимсиз машғулот олиб борди”, - дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси хабарида.

Мусобақалар аёллар ва эркаклар ўртасида яккаликда, фигурали учишда жуфтликда ва музда рақслар тоифаларида бўлиб ўтади.

Пекин Гран-присидан сўнг Гран-прининг яна тўрт босқичи бўлиб ўтади. Булар 13-15 ноябрда Trophee Eric Bompard (Франция), 20-22 ноябрда Cup of Russia (Москва, Россия), 27-29 ноябрда NHK Trophy (Япония) ва 13-15 декабрда Гран-при финали (Барселона, Испания) мусобақаларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: