Ўзбекистонлик фигурали учиш устаси Миша Ге олимпиа ўйинларига йўлланма олди

Дата: 15:46, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик фигурали учиш устаси Миша Ге Хельсинкидаги ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпионати якунлари бўйича олимпиа ўйинларига йўлланма олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси маълумотига кўра, фигурачи қисқа дастурдан кейин 16 ўринда бўлган. Эркин чиқишда эса Мишанинг дастури ҳакамларда яхши таассурот қолдириб, 163,54 балллик юқори баҳога сазовор бўлди.

Шундай қилиб, Миша Ге икки кун ичида дунёнинг энг кучли фигурали учиш усталари орасида 243,45 балл тўплаб, 12 ўринни эгаллади ҳамда кореянинг Пхенчхан шаҳридаги 2018 йилги Олимпиа ўйинларига лицензияни қўлга киритди.

Қизиғи, спорт устаси ушбу мавсум унинг спорт фаолиятидаги энг сўнгги йил бўлишини тахмин қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: