Ўзбекистонлик фигурали учувчи Миша Ге биринчи марта Гран-прининг бронза совриндори бўлди

Дата: 16:38, 21-11-2017.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик фигурали учувчи Миша Ге биринчи марта Гран-прининг анъанавий тижорат сериясида бронза совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ОАВга асосланган ҳолда.

Гран-при 17-19 ноябрда Греноблда (Франция)  бўлиб ўтди, Ўзбекистон вакили эса қисқа ва эркин дастурда жами 258,34 балл йиғди.

Биринчи ўринни, эркин дастури ёмон чиқишига қарамасдан испаниялик фигурали учувчи Хавьер Фернандес 238,71 балл билан эгаллади. Япон Сома Уно 273,32 балл билан иккинчи ўрини олди.

Ге учинчи ўрин учун курашда муваффақиятли эркин дастур ҳисобига россиялик Александр Самариндан ўзиб кетди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: