Ўзбекистонлик фоторассом пекин конкурсида ғалаба қилди

Дата: 16:50, 07-07-2014.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Таниқли тошкентлик фоторассом Владимир Жирновнинг ишлари Humanitary Photo Awards-2013 (Инсоният фотомукофоти) Халқаро Пекин фототанлови номинацияларидан бирида энг яхшилардан бири деб топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар беришларича, Пекин конкурс-биенналеси миллий маданиятларга бағишланган бўлиб, сураткашларга “Йўқолиб бораётган миллий маданият” мавзусида суратлар сериясини яратиш таклиф қилади. Тақдим этилган ишлар йўқолиб бораётган миллий маданиятларни тадқиқ қилиш ва сақлаб қолиш, улар эволюциясидаги ўзгаришларни акс эттириш, мултимаданий ижобий ўзгаришларни тарқатишга бағишланган бўлиши мумкин.
Сўнгги Humanity Photo Awards конкурсига дунёнинг 130 зиёд мамлакатидан 70 мингдан ошиқ суратлар юборилди.
Совриндор бўлган барча ишлар HPAнинг “Инсоният эсталиклари” (“Memories of Mankind”) номли кўргазмада намойиш этилди. Энг яхши суратлар эса бўлажак Дунё халқлари миллий музейи экспозициясига қўшилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: