Ўзбекистонлик фуқаро Россияда ватандошларини сотиб юборгани учун 5 йилга қамалди
Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон суди республика фуқаросини Россияда одам савдосини ташкил этганликда айбдор деб топиб, унга ҳукм чиқарди, деб хабар қилади Интерфакс.
Агентликка республика Олий суди матбуот хизматидан хабар қилишларича, Нодир Қосимов ЖК 135 моддаси бўйича (одам савдоси) 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Тергов жараёнида Наманган вилоятида истиқомат қилган ушбу шахс 2014 йилда тўрт ватандошининг Россияга боришини ташкил этиб, уларга катта маош беришга ваъда берган. Аммо улар етиб боргач, жабрланганларнинг паспортларини олиб қўйиб, кишиларни РФ вилоятларидан биридаги ўрмон тахта цехига ноқонуний ишлаш учун топшириб юборган. Кишилар маошларини Қосимов олиб кетгани учун ойликсиз ишлашга мажбур бўлганлар.
Республика фуқаролари катта қийчилик билан ватанига қайтишга муваффақ бўлганлар ва бу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилганлар.
Ўзбек томони маълумоталрига кўра, 2013 йилда республикада 1,392 минг одам савдоси қурбони рўйхатга олинган (2012 йилдагидан 7,4% кўп), бундан 1,267 мингтаси республикадан ташқарига олиб чиқиб кетилган. Шу жумладан, 944 киши ишчи кучи сифатида эксплуатация қилинган, 370 кишидан сексуал мақсадларда фойдаланилган, 27 ҳолатда болаларни сотиш ҳолатлари юз берган. 2014 йил бўйича маълумотлар ҳали эълон қилингани йўқ.