Ўзбекистонлик гимнастикачи Нанкинда учинчи бронзани олди

Дата: 22:56, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тимур Қодиров Нанкиндаги ўсмирлар ўртасидаги II Олимпиада ўйинларида бронза медал олди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси сайтида жойлаштирилган.

Ўзбек спортчиси учинчи ўринни отдаги машқлар учун олди (13,800 балл).

Эслатиб ўтамизки, ҳозирга келиб Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида еттита соврин бор. Булардан иккита олтин (дзюдочи Суҳроб Турсунов ва мерган Владимир Свечников), икки кумуш (таэквондочи қиз Умида Абдуллаева ва оғир атлетикачи Фарҳодбек Собиров) ва яна учта бронза (дзюдочи Суҳроб Турсунов, оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев ва гимнастикачи Тимур Қодиров) медаллардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: