Ўзбекистонлик гроссмейстер Алматидаги блиц-турнирда ғалаба қозонди

Дата: 16:09, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик гроссмейстер Антон Филиппов Алмати шаҳридаги блиц-турнирда ғалаба қозонди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерациясидан хабар қилишларича, тажрибали гроссмейстер 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарди ва биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада иккинчи ва учинчи ўринларни турнир мезбонлари – қозоғистонлик шахматчилар Евгений Пак ва Павел Коцурлар навбати билан 7 ва 6 очко йиққан ҳолда олдилар.

Жами блиц-турнирда 19 шахматчи иштирок этди. Мусобақалар 9 турда ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: