Ўзбекистонлик гроссмейстер Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий чемпионатининг ғолиби бўлди

Дата: 14:06, 27-06-2017.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик 22 ёшли гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий чемпионатининг ғолиби бўлди. Биринчиликнинг якуний тури Тошкентда бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жаҳонгир Воҳидов 6 марта ғалаба қозонди, 2 марта дуранг ўйнади, 9 имкониятдан 7 очко йиғиб, олтин медални қўлга киритди. Тожикистонлик халқаро шахмат устаси Муҳаммад Ҳусенхўжаев (6,5 очко) кумуш медаль билан тақдирланди. Бронза медални қозоғистонлик халқаро гроссмейстер Петр Костенко (6 очко) олди”, - деб таъкидлашди Шахмат федерацияси матбуот хизматида.

Биринчи икки совриндорлар 2017 йил 28 сентябрда Тбилисида (Грузия) бўлиб ўтадиган шахмат бўйича Жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: