Ўзбекистонлик гроссмейстер Теҳрондаги “ECO Chess Cup” турнирида қатнашади

Дата: 22:53, 03-09-2014.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик гроссмейстер Марат Жумаев (рейтинг 2510) Теҳрондаги “ECO Chess Cup” турнирида қатнашади. Ушбу турнир Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар вакиллари учун бўлиб ўтиб, Теҳронда 4 сентябр куни бошланади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Magichess.uz сайти маълумотларига кўра стандарт шахмат бўйича турнирда ўн мамлакат вакиллари қатнашади. Улар орасида гроссмейстерлар Эхсан Чаеммагхами (2594, Эрон), Азер Мирзоев (2550, Озарбайжон), Рустам Хуснутдинов (2470, Қозоғистон), халқаро шахмат устаси (IM) Муҳаммад Хусенхўжаев (2410, Тожикистон) ва ФИДЕ усталари (FM) Санкут Эмироглу (2356, Туркия), Семетей Тологон тегин (2354, Қирғизистон), Махмуд Лодхилар (2335, Покистон) бор.

3 сентябрда мусобақанинг техник йиғилиши, 4-да эса очилиш маросими ва биринчи тур бўлиб ўтади.

Турнирнинг соврин жамғармаси $5 мингга тенг. 1-ўрин соҳиби кубок, олтин медал, диплом ва $2,5 минг, 2-ўрин эгаси кумуш медал, диплом ва $1,5 минг, 3-ўрин эгаси бронза медал, диплом ва $1 минг олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: