Ўзбекистонлик икки аёл Покистонда қулликдан қочиб келди

Дата: 17:28, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик икки аёл 2017 йил 20 июл куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Лаҳор-Тошкент рейси билан ватанига қайтарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу аёллар муқаддам Покистонга ишлаш мақсадида борган ва одам савдосининг қурбонига айланган. Улар яқинда сақланган жойидан қочиб, Ўзбекистоннинг элчихонасига мурожаат қилишга муваффақ бўлишди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида.

Покистон Ички ишлар вазирлиги ва Тергов бўйича федерал бюроси кўмагида кириш ва чиқиш қоидаларини бузганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилмасдан ватанга қайтишлари бўйича тезкор чоралар кўрилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: