Ўзбекистонлик икки мактаб ўқувчиси шахмат бўйича жаҳон чемпионати ғолиблари бўлишди

Дата: 16:40, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Кавала (Греция) шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц турлари (тезкор шаҳмат) бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақа 7, 9, 11, 13, 15, 17 ёшгача бўлган ёш тоифаларида ўтказилди. Ўзбекистон вакиллари Исломбек Синдоров (7 ёшгача бўлган ўқувчилар орасида) ва Жавоҳир Синдоровлар (9 ёшгача бўлган ўқувчилар орасида) тезкор шахмат бўйича жаҳон кубоги ва чемпионлари унвонларига сазовор бўлишди”, - деб таъкидлашди миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: