Ўзбекистонлик илк ҳакам ОФК томонидан пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатларига хизмат кўрсатиш учун тоифаланди

Дата: 13:58, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – ФИФА ҳаками Бахтиёр Намозов ОФКнинг июн ойида Малайзияда бўлиб ўтган имтиҳонларини муваффақиятли топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Бу ўзбекистонлик ҳакамга келаси йили бўлиб ўтадиган ҳакамлик курсларининг кейинги босқичига ўтишга имкон берди. Бахтиёр Намозов Ўзбекистон вакиллари орасида пляж футболи бўйича ҳам амалий, ҳам тест синовларини муваффақиятли топширган ягона ФИФА рефериси саналади. Бундан ташқари, Намозов пляж футболи бўйича ОФК томонидан амалда бўлган жисмоний нормативлардан ҳам муваффақиятли ўтди. Энди ўзбекистонлик ҳакам пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳсларини бошқариб бориш учун номзодлардан бири ҳисобланади. Ушбу турнир келаси йил Португалияда бўлиб ўтади. Бунгача Намозов, 2013 йили Таитида бўлиб ўтган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати, БААда бўлиб ўтган қитъалараро кубок баҳслари, Осиё чемпионати финал босқичи ўйинларида ҳакамлик қилган эди”, - деб қайд этишди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: