Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги вакиллари Тел-Авивга кўргазмага таклиф этилдилар
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Тошкентда 28-30 апрелда Исроил қишлоқ хўжалигига бағишланган Тел-Авивда бўлиб ўтувчи Agritech 2015 кўргазмасига бағишланган семинар-тақдимот ўтказилди. Кўргазма ҳар уч йилда бўлиб ўтади ва аграр технологиялар соҳасида энг нуфузли тадбирлардан биридир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Кармела Шамир учрашувни очар экан замонавий исроил қишлоқ хўжалигида қўлланадиган технологиялар мутахассиларнинг кўпчилигига танишлигини таъкидлаб ўтди.
“Бу ерда кўплаб таниш чеҳраларни кўпаяпман ва уларнинг кўпчилиги Исроилдаги қишлоқ хўжалигига доир махсускурсларда бўлганлигига ҳамда ушбу масала юзасидан Ўзбекистонда ташкил этилган маърузаларни тинглаганлигига аминман”, - деди К.Шамир.
Agritech 2015 имкониятлари тақдимотини Исроил қишлоқ хўжалиги вазирлигининг механизация ва технологиялар бўйича референти Борис Бордман ўтказди. У 2012 йилдаги олдинги кўргазмада дунёнинг 115 мамлакатидан мутахасилар қатнашганлигини таъкидлади.
“Мен Исроилнинг аграр тажрибаси Ўзбекистон учун жуда муҳимлигини таъкидламоқчи эдим. Чунки иқлим шароитларимиз умумий жиҳатларга эга. Мен буни тажрибамдан биламан, чунки бу ерда тез-тез бўлиб тураман. Хусусан, декабрда MASHAV (Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлик - ЎзТАГ) мамлакатингизнинг барча ҳудудларида курслар ўтказган эди”, - деди интервьюда исроиллик мутахассис.