Ўзбекистонлик Исроил Мадримов WSB бутунжаҳон бокс сериясининг ҳафтадаги энг яхши боксчиси деб топилди

Дата: 17:10, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Uzbek Tigers жамоаси аъзоси, ўзбекистонлик Исроил Мадримов The World Series Boxing, WSB (WSB) бутунжаҳон бокс сериясининг Твиттер саҳифасида ҳафтадаги энг яхши боксчиси номига ўтказилган сўровда ғолиб деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, Мадримовга сўров иштирокчиларининг 71% овоз берган.

Иккинчи ўринда France Fighting Roosters жамоасидан бўлган Самуэль Кармона (24%), учинчида эса Аstana Arlans Kazakhstan клуби спортчиси Сапарбай Айдаров (5%) бормоқда.

Эслатиб ўтамизки, WSB бутунжаҳон бокс сериясининг VII мавсуми чоракфинал ўйинида Uzbek Tigers жамоаси Cuba Domadores устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қилди. Исроил Мадримов 75 кггача вазнда Олимпиада ва жаҳон чемпиони кубалик Арлен Лопес устидан ғалаба қозонди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: