Ўзбекистонлик ўқитувчилар Финляндиянинг таълим соҳасида илғор тажрибаси билан танишдилар

Дата: 17:12, 24-03-2018.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инха университети (IUT) ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот ва коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган махсус мактаб ўқитувчилари таълим соҳасида Финляндиянинг илғор тажрибаси билан танишдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида C.O.N.E. (Center of New Education) марказининг вакиллари Татьяна Долганенко ва Камилла Султанова билан ўтказилган веб-семинар ёрдамида амалга оширилди. C.O.N.E. марказининг мақсади – дунёдаги таълим тизимига мазкур соҳадаги илғор, хусусан, Финляндиянинг инновацион таълими ва тажрибаларини ўрганиш ва уларни кенг тарғиб қилган ҳолда ҳисса қўшишдир.

Т. Долганенко ва К. Султанова асосий мақсади барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлаш учун бўлган Финляндия таълим тизими ҳақида сўзлаб берди. Таълим тизими индивидуал ёндашув, ишонч, ихтиёрийлик ва мустақиллик каби принципларга асосланган.

Вебинар давомида Ўзбекистоннинг ўқитувчилари таълим соҳасига янги технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш ҳақида маълумот олишди. Хусусан, Татьяна Долганенко ва Камилла Султанова викторина ва баҳс-мунозара яратишга имкон берувчи “Kahoot” каби восита тўғрисида маълумот беришди.

Эслатиб ўтамизки, Финландия “The Legatum Prosperity Index 2017”нинг жаҳон рейтингида “Таълим” тоифаси бўйича дунёдаги 149 давлат орасида 3-ўринни эгаллади.

Сурат манбаи: http://www.kursydipacademy.com/languages/finnish/

Янгилик билан ўртоқлашиш: