Ўзбекистонлик халқаро шахмат устаси Брисбендаги турнирда ғолиб чиқиб, биринчи гроссмейстерлик балини йиғди
Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик халқаро шахмат устаси Темур Қўйбоқаров стандарт шахмат бўйича Брисбендаги 2017 Australian Open Championship турнирида ғолиб чиқиб, биринчи гроссмейстерлик балини йиғди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабарига кўра, 11 тур якунлари бўйича турнирнинг тўрт иштирокчиси 8,5 очкодан йиғди. Улар орасида энг ёш бўлган 16 ёшли Темур Қўйбоқаров энг юқори қўшимча балл тўплаб ғолиб бўлди.
10-турда тошкентлик шахматчи рейтинг-фаворит, мисрлик халқаро гроссмейстер Аҳмад Адлини (2597) мағлуб қилди ва биринчи гроссмейстерлик балини тўплади.