Ўзбекистонлик хофизларни Рамазонда хорижда кутишмоқда

Дата: 11:07, 08-07-2014.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Қуръон хофизлари Рамазон кунлари тегишли муассасалар сўровларига мувофиқ АҚШ, Россия ва Украина каби мамлакатларга жўнайдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасидан хабар беришларича, муқаддан Рамазон ойини ўтказиш учун хофизлар етказиб бериш тўғрисидаги илтимослар ҳар йили келиб тушади.
Бу йил ҳам хофизлар сўровларга мувофиқ жўнатилди. Улар орасида Ўзбекистон Мусулмонлари бошқармаси ходимлари Ф.Худойбердиев (АҚШга), Дин ишлари қўмитаси ходими М.Хайдаров ва Тошкентдаги “Қатортол” масжиди имоми А.Алимов (Россияга), Наманган шаҳри бош имоми М.Аббасиддиновлар (Украинага) бор.
Бугун Ўзбекистонда 2,037 жоме масжидлари бўлиб, улардан 800тасида Ҳатмул Қуръон тадбирлари ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: