Ўзбекистонлик хонанда “Бош саҳна” телелойиҳасининг ярим финалига чиқди
Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик хонанда Сардор Милано “Россия” телеканалидаги “Бош саҳна” телелойиҳасининг ярим финалига чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биз Константин Меладзе билан биргаликда жуда ажойиб композицияни танладик. У “Nella fantasia” деб номланади. Бошида у шунчаки сўзларсиз оҳанг эди. Уни машҳур бастакор Энио Морриконе “Миссия” фильми учун ёзган. Қизиғи, у ушбу қўшиққа сўзлар ёза оладиган шоир ҳали туғилгани йўқ, деб ҳисоблаган. Ва мана, орадан уч йил этиб у Сара Брайтманга ушбу композицияни ижро этишга рухсат берди. Мен ҳаётда қатъийятли одамман ва охирига қадар курашаман”, – деб таъкидлади ўз чиқишидан кейин хонанда Сардор Милано.