Ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон “Бу тушда” қўшиғига янги клип тақдим қилди

Дата: 08:43, 05-12-2014.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик таниқли хонанда Севара Назархон “Бу тушда” қўшиғига янги клип тақдим қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот хонанданинг расмий сайтида эълон қилинган.

Видеоклипда 1968 йилда чиқарилган “Шаҳар ва қўшиқ” фильмидаги фрагментлардан фойдаланилган.

“Бу менинг энг севимли қўшиқларимдан бири. Мен уни ҳамиша денгиз бўйи – Қора денгиз ёки инглиз Брайтонида суратга олишни истаган эдим. Лекин бир куни “Шаҳар ва қўшиқ” фильмини кўриб қолдим ва илгари клип учун ўйлаб қўйган барча нарсаларимиз ушбу кадрлар олдида ҳеч нарсага арзимай қолди”, - деб сўзлаб берди хонанда клип ҳақида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: