Ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон иккинчи боланинг онаси бўлди

Дата: 17:38, 28-04-2016.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистонлик таниқли хонанда Севара Назархон иккинчи боланинг онаси бўлди. Энди унинг Денгиз исмли ўғли ва Имон Анвар номли қизи бор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хонанданинг Instagramдаги саҳифасида ёзишича, 27 апрелда унинг қизи дунёга келган.

“Қизча-Имон Анвар дунёга келди! 27.04.16”, - деб ёзди Севара.

Эслатиб ўтамизки, Севара Назархон – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. 2004 йилда у “Best Asian Artist” мукофотига сазовор бўлган эди. 2012 йилда эса Назархон россиянинг “Биринчи канал”идаги “Голос” лойиҳасида иштирок этди.

2007 йилда хонанда Баҳром Пиримқулов билан оила қурган. Ҳозирда жуфтлик Денгиз исмли ўғил болани тарбия қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: