Ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон Москвада концерт беради

Дата: 18:16, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – 27 ноябрда Ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон Москвада “В этом сне” номли концерт беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳонанданинг “Фейсбук”даги саҳифасига асосланган ҳолда.
Концерт Yotaspace клубида бўлиб ўтади.
Очиқ манбалардан маълум бўлишича, “В этом сне” қўшиғи унинг 2013 йилдаги “Письма” аьбомига кирган бўлиб, альбомда яна “Сумерки”, “Найти и потерять”, “Письма”, “Мы пройдем”, “Если”, “Если он горел”, “Карабкаясь”, “Странница-любовь”, “Я без него”, “Спасатель”, “Бутылка у стены” ва “Прости” композициялари ҳам кирган.
Назархоннинг “ВКонтакте”даги саҳифасидаги маълумотга кўра, хонанда ҳозирда АҚШда концерт бермоқда. “Барча жойда – кадрда, кадр ортида гуллар сочилиб ётибди... томошабинлар ҳар доимгидай ажойиб. Яратганга шукур! Ҳар сафар мен бугун ёки эртага қаерда эканим эмас, балки ким билан эканим муҳимлигига амин бўляпман. Барчага меҳр учун ташаккур!”, - деб ёзади у ижтимоий тармоқда 7 ноябрда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: