Ўзбекистонлик киберспортчилар футбол бўйича жаҳон кубоги финалида қатнашадилар

Дата: 14:15, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик киберспортчилар е-спорт бўйича жаҳон кубоги финали – Electronic Sports World Cup 2014 (ESWC 2014) мусобақаларида иштирок этадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Ташкилотчилар Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки ҳақидаги шартномани туздилар. Ушбу жамоа FIFA футбол спорт симулятори мусобақаларида қатнашади. ESWC 2014нинг жаҳон финали Франция пойтахти Парижда жорий йилнинг 29 октябр - 2 ноябр кунлари Париж ўйинлар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади”, – деб қайд этилади Electronic Sports World Cup 2014 мусобақалари ташкилотчиларининг хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: