Ўзбекистонлик куч тизимлари кучли таъсир қилувчи дорилар партиясини қўлга олдилар
Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати, Қирғизистондан ноқонуний йўл билан олиб кирилган кучли дориларнинг йирик партиясини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“МХХ Андижон вилоят бошқармаси оператив ҳодимлари Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи 33 ёшли Раҳмонали Ризаев ва унинг шериги 37 ёшли Озодбек Қодировларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйдилар. Улар "Исузу" юк машинаси ёрдамида қаттиқ таъсир қилувчи "Лирика” дорисининг йирик партиясини сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб келишни режалаштирганлар”, - дейилади куч тизими хабарида.
Тошкентга қараб кетаётган юк машинаси Бўз туманидаги ЙПХ постида ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилди. Кабинани текшириш чоғида у ердаги яширин жойдан гувоҳлар шоҳидлигида ҳар бири 14 тадан қадоқланган 884 қадоқ (12376) кучли таъсир қилувчи дорилар топилди.
Уларнинг тахминий қиймати 86 млн сўмни ташкил этади. Сўроқда ҳайдовчи уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун сертификатлар ёки бошқа ҳужжатлар тақдим эта олмади.
Айни пайтда МХХ Андижон вилоят бошқармаси тергов бўлими юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182 моддаси (божхона қонунларини бузиш) бўйича жиноят иши очиш масаласи кўриб чиқмоқда.