Ўзбекистонлик курашчи Бокудаги халқаро турнирининг кумуш совриндори бўлди

Дата: 12:46, 28-11-2016.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Юнон-рум кураши бўйича ўзбекистонлик курашчи Фируз Тўхтаев Бокудаги (Озарбайжон) “Голден гран-при” халқаро турнирининг кумуш совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тўхтаев мусобақалар доирасида 59 кг вазн тоифасида қатнашиб, Ўзбекистон термаси сафида гран-при сериясига кирувчи мусобақаларда қатнашган ягона медалист бўлди.

“Малака босқичида ўзбек спортчиси ҳиндистонлик рақиби Гаурава Шармани (8-0), чоракфиналда озарбайжонлик Карим Жафаровни (6-3) енгди. Яримфиналда спортчи россиялик Мингян Семеновнинг қаршилигини енгиб ўтди. Олтин медал учун баҳсда ўзбекистонлик курашчи япон Кейчиро Фумитага курашни бой берди (5-4)”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Турнирда жами дунёнинг 15 мамлакатидан 300 ортиқ спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: